«тимур кападзе» тегли мақолалар


Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
22 январь 2025, 20:15

Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Бунда унинг «мураббийлик истеъдоди, масъулияти, жамоа аъзолари орасида мавқеи» инобатга олинди. Аввалроқ собиқ мураббий Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар сабаб вазифасидан озод этилганди.

Ҳамма учун кутилмаган воқеа бўлди — Темур Кападзе Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери ҳақида
15 январь 2025, 14:49

Ҳамма учун кутилмаган воқеа бўлди — Темур Кападзе Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери ҳақида

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Темур Кападзе Қозоғистон нашрига қисқа интервью бериб, Абдуқодир Ҳусанов трансфери, Қозоғистон ва Ўзбекистон футболи ҳақида гапирди. «Шундай номдор клуб ва мураббий Ҳусановни таклиф қилгани учун футболчимиздан жуда хурсандмиз ва фахрланамиз», — деди у.

«Тайёргарлик учун вақтимиз етмади». Тимур Кападзе — футболчиларнинг Олимпиададаги иштироки ҳақида
5 август 2024, 14:42

«Тайёргарлик учун вақтимиз етмади». Тимур Кападзе — футболчиларнинг Олимпиададаги иштироки ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Олимпиада учун таркибни шакллантиришда қийинчиликлар бўлгани ва мусобақага тайёргарлик кўриш учун вақт етарли бўлмаганини таъкидлади. У ҳеч бир футболчига эътирози йўқлигини айтиб, таътилга чиқиш режасини эълон қилди.

«Биз бундан ҳам кўпига лойиқ эдик ва кучимиз етарди». Тимур Кападзе Олимпиададаги иштирок якунларини сарҳисоб қилди
31 июль 2024, 14:27 1

«Биз бундан ҳам кўпига лойиқ эдик ва кучимиз етарди». Тимур Кападзе Олимпиададаги иштирок якунларини сарҳисоб қилди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Олимпиададаги натижаларни сарҳисоб қилди. Унинг айтишича, жамоа рақибларини мағлуб этиши учун кучи етарди, аммо «қаердадир омад, қаердадир маҳорат, тажриба етишмади». Турнир катта тажриба берди ва жамоани кучлироқ қилди, деди у.

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи — Олимпиададан кетиш ҳақида
28 июль 2024, 11:06

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи — Олимпиададан кетиш ҳақида

Ўзбекистон футбол бўйича Олимпиадани «бу қадар эрта» тарк этиш нияти йўқ эди, деди терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе. Унинг сўзларига кўра, жамоа рақибларини мағлуб этиш учун етарли кучга эга эди, бироқ айрим эпизодларда хатоларга йўл қўйилди.

Тимур Кападзе Олимпия шаҳарчасида муаммолар кўплиги ҳақида гапирди
25 июль 2024, 17:51

Тимур Кападзе Олимпия шаҳарчасида муаммолар кўплиги ҳақида гапирди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Франциядаги Олимпия шаҳарчасида муаммолар кўплиги ҳақида маълум қилди. «Олимпия шаҳарчасига келганимиздан бери ҳар куни қандайдир воқеалар содир бўлмоқда. Ҳали автобус келмайди, ҳали автобуслар йўлда адашиб қолмоқда», — дейди жамоа мураббийи.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиада-2024 учун якуний таркиби маълум бўлди
10 июль 2024, 08:12

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиада-2024 учун якуний таркиби маълум бўлди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Париждаги Олимпия ўйинлари учун якуний таркибни эълон қилди. Унга 22 нафар футболчи, жумладан, Элдор Шомуродов, Аббосбек Файзуллаев ва бошқалар кирди. Жамоа биринчи ўйинини 24 июлда Испанияга қарши ўтказади.

«Энг асосий вазифамизни бажардик». Тимур Кападзе — Ўзбекистоннинг U-23 Осиё кубогидаги ўйини ҳақида
6 май 2024, 18:12

«Энг асосий вазифамизни бажардик». Тимур Кападзе — Ўзбекистоннинг U-23 Осиё кубогидаги ўйини ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе жамоанинг U-23 Осиё кубогидаги натижалари ва финалдаги Японияга қарши мағлубият ҳақида гапирди.

«Финал учун режамиз бор». Тимур Кападзе — Осиё кубоги финалида Японияга қарши ўйин ҳақида
2 май 2024, 15:27

«Финал учун режамиз бор». Тимур Кападзе — Осиё кубоги финалида Японияга қарши ўйин ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Японияга қарши финал ҳақида гапириб, жамоаларни «бир-бирига муносиб рақиб» деб атади. Унинг айтишича, ўйин учун тайёрланган режа бор. Кападзе, шунингдек, 3 легионернинг ўйинда қатнашмаслигига ҳам тўхталди.

«Мақсадимиздан кечмаймиз. Ишонч билан ўйнанглар». Кападзе Индонезияга қарши ўйин олдидан шогирдларига нима деганди?
2 май 2024, 10:49

«Мақсадимиздан кечмаймиз. Ишонч билан ўйнанглар». Кападзе Индонезияга қарши ўйин олдидан шогирдларига нима деганди?

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Осиё кубогида Индонезияга қарши баҳсдан олдин йигитларга концентрацияни йўқотмаслик ва босимларга аҳамият бермасликни тушунтирган. «Мақсадимиздан кечмаймиз», — деди у. Кападзе шогирдлари 3 май куни финалда Япония билан ўйнайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг